Контентга ўтиш
Мен ҳақимда Кўникмалар Лойиҳалар
Лойиҳаларга қайтиш

Edu Assist

Telegram Mini App · 5 ноябр 2026
Edu Assist

Edu Assist — хорижда таҳсил олишни режалаштираётганлар учун университет дастурлари, грантлар ва менторликни бирлаштирувчи Telegram Mini App.

Ғоя ва вазифа

Турли университет сайтлари, қабул шартлари ва стипендиялар орасидан керакли маълумотни топиш кўп вақт олади. Лойиҳа ушбу изланишни Telegram ичидаги мобил интерфейсга жамлайди. Фойдаланувчи академик маълумотлари асосида дастурларни ўрганиши ва сақлаши мумкин.

Edu Assist бош саҳифаси
Илова интерфейси — демо маълумотлар билан олинган скриншот.

Асосий имкониятлар

  • Давлат, даража, йўналиш ва тил бўйича дастурларни қидириш ва филтрлаш.
  • Дастур талаблари, контракт ва қабул муддатларини кўриш.
  • Халқаро грантлар ва расмий манбалар билан танишиш.
  • Академик профил, мослик кўрсаткичлари ва GPA калькулятори.
  • Сақланганлар, дастурларни таққослаш ва менторларга савол бериш.
Дастурлар каталоги
Дастурлар саҳифасининг демо скриншоти.
Дастур тафсилотлари
Дастур батафсил саҳифасининг демо скриншоти.

Интерфейс ва архитектура

Мобил интерфейс React, TypeScript ва Vite асосида яратилган. Telegram Mini App бот билан боғланган; serverless функциялар профил, каталог, сақланганлар ва менторлик билан ишлайди. Талаба, ментор ва owner учун роллар мавжуд; интерфейс ўзбек, рус ва инглиз тилларида ишлайди.

iOS услубидаги шаффоф қатламлар ва мослашувчан навигация қўлланилган. Қабул шартлари ва муддатларни расмий манбаларда текшириш лозим.

Грантлар каталоги
Грантлар саҳифасининг демо скриншоти.

Лойиҳа кўлами

2026 йил ноябрдаги текширувда каталогда 9 149 та дастур ва 62 та грант мавжуд эди; бу рақамлар ўзгариши мумкин. Скриншотларда демо маълумотлар ишлатилган.

Telegram ботни очиш

Сайтни очиш